"Манчестер Юнайтед" ёзда Лукакуни трансферга қўяди

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этишга яқин турибди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бельгиялик футболчи “қизил иблислар”нинг сотувга қўйиладиган футболчилар рўйхатига киритилган. Унга "Бавария", ПСЖ ва "Интер"дан жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум АПЛда жами 29та ўйинда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 12та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!