"Манчестер Юнайтед" ёзда "Реал Мадрид" қизиқиш билдирган футболчини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" ўз сафини кучайтириш учун янги номзодларни кўриб чиқмоқда. Инсайдерлар Бен Жейкобс ва Сэм Алексларнинг маълумотига кўра, клуб "Штутгарт" ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер билан қизиқиш билдирган.
24 ёшли футболчи МЮнинг ички муҳокамаларида асосий вариантлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Ундан аввал эса Англия гранди трансфер ойнаси ёпилишидан олдин яна бир ярим ҳимоячи жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Штиллер ўтган мавсумда Бундеслигада 32 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 8 та голли узатма қайд этган. Унга шу ёзда "Реал Мадрид" ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар