“Манчестер Юнайтед” юлдузини Испанияга жўнатмоқчи

  • 13 Nov 18:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Криштиану Роналду келганидан кейин асосий таркибга кира олмаётган Эдинсон Каванидан бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер орзусидаги трансферни амалга оширишда фойдаланиши мумкин.

Tecno

The Mirror нашрининг хабарига кўра, клуб хўжайинлари уругвайлик ҳужумчини “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунденинг трансферига қўшишни режалаштирмоқда.

Испанияликлар ўз сафида тажрибали тўпурарни кўришдан мамнун бўлишини билдирмоқда. Манчестерликлар эса, катта маош оладиган ва асосий вақтини захирада ўтказаётган ҳужумчидан тезроқ қутилмоқчи.

Агар бу рокировка амалга ошса, манчестерликлар Кунденинг трансфери қимматлигини инобатга олиб, маълум миқдорда маблағ қўшиши керак бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!