“Манчестер Юнайтед”да катта тозалаш бошланди. Дастлаб, тўққиз футболчи кетади!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг келаси мавсум олдидан таркибни тубдан янгилашга қарор қилди. Ёзда клубни биринчи бўлиб ўнга яқин ўйинчи тарк этади, деб хабар тарқатди Daily Mail.

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар Поль Погба, Эрик Байи, Аарон Ван-Биссака, Эдинсон Кавани, Неманья Матич, Хуан Мата, Ли Грант, Жесси Лингард ва Фил Жонс билан хайрлашиши аниқ бўлиб улгурган.

Клуб раҳбарияти Эрик тен Хаг жанговар таркиб шакллантириши учун унга ёрдам беришга тайёр. Хусусан, ёзда энг зарур ўйинчилар трансфери учун 140 миллион евро ажратилди.

Нидерландиянинг мутахассиснинг ўзи клуб билан уч йиллик келишувга имзо чеккан. Агар ишлар бир текис кетса, томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни узайтириш имконига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!