“Манчестер Юнайтед”да янги эрани бошлаб берадиган беш футболчи
Британиялик миллиардер сэр Жим Рэтклифф “Манчестер Юнайтед” хўжайинларидан бирига айланганидан кейин клубда катта ислоҳотлар бўлиши кутилмоқда.
Янги хўжайин катта трансферлар орқали “Манчестер Юнайтед”да янги эрани бошлашни режалаштирмоқда.
Биринчи навбатда, жамоани янги босқичга кўтара оладиган ўйинлар керак. Ҳозирча, мутасаддилар беш нафар футболчидан иборат рўйхат тузди.
Демак, “Манчестер Юнайтед”ни кучайтириш учун “Ницца” марказий ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо, “Спортинг” марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасио, “Байер” қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг, “Эвертон”нинг универсал ярим ҳимоячиси Амаду Онана ҳамда “Штутгарт” тўпурари Серу Гирасси керак бўлади.
Манчестерликлар бу ўйинчиларни тезроқ қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Фикрлар