“Манчестер Юнайтед”га фақат шу футболчи керак

"Манчестер Юнайтед" таркибни кучайтириш учун ёзги трансфер ойнасидаги фаолликни оширмоқда.

Журналист Руди Галеттининг хабарига кўра, “қизил иблислар” ярим ҳимоя чизиғи учун янги футболчи қидирмоқда. Ҳозирча клубнинг “шорт-листи”дан ПСВ футболчиси Иброхим Сангаре жой олган.

Манбанинг хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти 24 ёшли футболчини сотиб олишга жиддий бел боғлаган. “Манчестер Юнайтед” унинг трансфери учун 30-35 миллион евро сарфлашга тайёр.

“Тransfermarkt” портали Сангаренинг нархини 24 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг Нидерландия клуби билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.

Иброхим якунига етган Голландия чемпионатида 29 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!