“Манчестер Юнайтед”га иккита зўр ҳужумчи керак

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга жуда яқин турибди.

Келаси мавсум олдидан Эрик тен Хаг таркибни кучайтиришни истамоқда. Айниқса, ҳужум чизиғига кучли футболчилар керак.

The Times нашрининг ёзишича, мураббийлар штаби клуб раҳбариятидан икки ҳужумчи –  “Тоттенхэм”дан кетишни истаётган Ҳарри Кейн ва “Аталанта”да ўзини кўрсата бошлаган Расмус Хёйлунни олиб келишни сўраган.

Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, тажрибали Кейн ҳам, ёш авлод вакили Хёйлунн ҳам ёзда жамоасини алмаштиришга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!