“Манчестер Юнайтед”га ишонмайман, кетаман!
“Манчестер Юнайтед” тарбияанувчиси Маркус Рэшфорд жамоасининг келажаги порлоқ эканига шубҳа билан қарамоқда ва ёзда бошқа клубг ўтмоқчи.
El Nacional нашрининг маълум қилишича, тажрибали ҳужумчи ўз агентидан фаолиятида бошқа жойда давом эттириш бўйича бир неча вариант топишни сўраган.
Манбага кўра, Маркус манчестерликларнинг ҳозирги лойиҳаси муваффақият қозонишига умуман ишонмаяпти. Рэшфорд лойиҳани етарли даражада мукаммал эмаслиги ва клубга барқарорлик етишмаётганини таъкидлаган.
Рэшфорд ҳатто мавсум тугашини ҳам кутмоқчи эмас. У қишки трансферлар вақтида Европанинг бошқа гранд клубига кўчиб ўтишни мўлжаллаган.
Англиялик ҳужумчининг манчестерликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган. Унинг трансферини 60 миллион еврога ҳал қилиш мумкинлиги айтиляпти.
Фикрлар