“Манчестер Юнайтед”га нарх белгиланди. Оладиган борми?
Европа Суперлигаси ортидан келиб чиққан норозиликлар оқибатида америкалик Глэйзерлар оиласи “Манчестер Юнайтед” клубини сотиб юборишга қарор қилди.
Irish Mirror нашрининг хабар беришича, улар клубни 4 миллиард фунтга баҳоламоқда.
Жоэль ва Аврам Глэйзерлар “Манчестер Юнайтед”ни 2005 йилда 790 миллион фунтга сотиб олган эди.
Клубнинг вице-президенти Эд Вудворд ҳам Суперлига лойиҳасига бош қўшгани учун 2021 йилнинг охирида ўз лавозимини топширади.
Фикрлар