"Манчестер Юнайтед"га янги спорт директор тайинланди

"Манчестер Юнайтед" жамоанинг янги спорт директори этиб Жон Мёртофни тайинлади. У 2013 йилда Дэвид Мойес билан бирга клубга келганди.

Жон ўшанда "қизил иблислар"нинг ёш кадрлар билан шуғулланиш вазифасида иш бошлаганди. Орадан 3 йил ўтиб, уни футболни ривожлантириш бўлим бошлиғи этиб тайинлашган. 

Шунингдек, Мёртоф "қизил иблислар" скаут тизимини қайта ташкил этган. Айнан унинг даврида клуб Фернандеш, Кавани ва Уан-Биссака каби футболчиларни ҳарид қилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача МЮнинг спорт директори вазифасида Эд Вудворд ишлаб келаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!