Ads

Яқинда Жозе Моуриньони истеъфога чиқарган “Манчестер Юнайтед” унинг ўрнига муносиб номзож қидиришни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, МЮни мавсум сўнггига қадар Оле-Гуннар Сульшер бошқариб туради. The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “Челси”нинг собиқ устози Антонио Конте “Олд Траффорд”да ишлаш вариантига қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш лозимки, у “Челси”да айнан Моуриньонинг ўрнини эгаллаган ва дебют мавсумидаёқ Англия чемпионлигини қўлга киритган эди.

Бундан ташқари италиялик мутахассиснинг МЮ етакчиси Поль Погба билан ҳам муносабатлари аъло даражада. Улар ўзаро “Ювентус”да бирга фаолият олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, манкуанликлар раҳбарияти ушбу лавозимга шунингдек Зинедин Зидан, Маурисио Почеттино ва Массимилиано Аллегри каби мутахассисларнинг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.