“Манчестер Юнайтед”нинг энг катта муаммоси айтилди
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Люк Шоу “Ливерпуль” майдонидаги голсиз дурангдан кейин жамоасининг жорий мавсумдаги муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Бу ҳақиқатан муҳим учрашув бўлди. Кейинги пайтда биз жуда кўп тўп ўтказиб юборяпмиз. Ўтган мавсумда биз 0:7 ҳисобида ютқазган “Энвилд”га қадам босиш осон бўлмади. Ўша ўйинни унутганимиз йўқ. Бу фаолиятимдаги энг ёмон хотиралардан бирига айланган.
“Ливерпуль” билан қайд этилган дуранг тўғри йўналишда кетаётганимиздан далолат. Биз тўп билан ҳаракат қилаётганимизда кўп нарсага эриша оламиз. Лекин мен ҳимоячи сифатида ҳимоя эътибор қаратиш шарт бўлган нуқта эканига урғу бериш керак, деб ҳисоблайман. Ҳар бир баҳсда мустаҳкам ҳимояланишимиз керак.
Энди ҳар доим қаерда ўйнашимиздан қатъи назар, ҳимояни мустаҳкам ушлашни ўрганишимиз ва буни давомли тарзда амалга оширишимиз талаб этилади. Ҳозиргача айнан ҳимоядаги барқарорлик катта муаммо бўлиб келаётган эди, - деди Люк Шоу.
Фикрлар