Ads

Италиялик машҳур ҳужумчи Федерико Македа фаолиятини "Панатинаикос"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 27 ёшли футболчи грек клуби билан деярли келишувга эришган. Таъкидлаш керакки, Македа айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Маълумот учун, Македа ўзининг футболчилик фаолиятини аввалида "Манчестер Юнайтед" клубида тўп сурган.