"Манчестер Юнайтед"нинг "Янг Бойз"га қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Янг Бойз" жамоасига қарши ўйин учун қуйидаги футболчиларни жалб этди:
Эътиборлиси, таркибга португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду киритилди. Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани эса жароҳати сабаб қайдномага киритилмади.
Дарвозабонлар: Давид Де Хеа, Том Хитон, Дин Хендерсон;
Ҳимоячилар: Эрик Байи, Диогу Далот, Виктор Линделеф, Харри Магуайр, Люк Шоу, Алекс Теллес, Рафаэль Варан, Аарон Ван-Биссака;
Ярим ҳимоячилар: Амад Диалло, Бруну Фернандеш, Фред, Жесси Лингард, Хуан Мата, Неманья Матич, Скотт Мактоминей, Поль Погба, Донни ван де Бек;
Ҳужумчилар: Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд, Криштиану Роналду, Жейдон Санчо, Мэйсон Гринвуд, Энтони Эланга.
"Янг Бойз" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.
Фикрлар