Манчестерликлар атиги 3 миллион еврога ҳужумчи олади

  • 17 ноябрь, 08:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Швециянинг 16 ёшли иқтидорли ҳужумчиси Кевин Филлинг фаолиятини дунёнинг энг мураккаб ва кучли чемпионати ҳисобланган Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига бўлди.

Tecno

Айни пайтда АИК клуби сафида ўйнаётган марказий ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” скаутлари нишонига тушган.

Кевин Филлинг АИК академиясидан етишиб чиққан янги авлод ҳужумчиси ҳисобланади.  Бу вундеркинд ёзда асосий жамоага ўтказилди. АИК сафида ҳозиргача ўнта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва битта ассист расмийлаштириб қўйган.

Таниқли инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” швед форварди учун 3 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашга тайёр. Бу савдога Бундеслиганинг бир неча грандлари ҳам қўшилишга шай турибди.

АИК клуби раҳбарияти академиядан асосий жамоага ўтган футболчи билан 2028 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома тузган. 16 ёшли ҳужумчи ўзининг жисмоний кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Ҳали табиий ўсишдан тўхтамаган ўсмирнинг айни пайтдаги бўйича 186 сантиметрни ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!