Манчестерликлар 138 та гол урган юлдузга бошқа жамоа қидиряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфорд яна ортга қайтганига қарамай, “Манчестер Юнайтед” таркибида қолмайди. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” ижара муддати тугагач, 28 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмаяпти.

Рэшфорднинг манчестерликлар биилан яна икки йиллик шартномаси мавжуд бўлса-да, клуб спорт бўлими унга янги жамоа қидирмоқда.

Хабар қилинишича, футболчининг шартномасида 40 миллион еврога сотиб олиш банди мавжуд. Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

У асосий жамоа сафида 426 та учрашувда майдонга тушиб, 138 та гол ва 79 та голли узатмага муаллифлик қилган.

2025/26 йилги мавсумда у “Барселона” сафида 49 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!