Манчестерликлар 84 миллион евролик трансферни ҳал қилди
Клуб бу футболчи учун анча курашди
«Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балеба фаолиятини «Манчестер Юнайтед» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда The Article нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, клублар камерунлик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Битим умумий қиймати 84 миллион евро этиб белгиланган, бу суммага турли бонуслар ҳам киритилган.
Хабар қилинишича, Балеба «Манчестер Юнайтед» билан беш йиллик шартнома шартларини маъқуллаган. Яқин соатларда футболчи тиббий кўрикдан ўтиши, шундан сўнг эса расмий шартнома имзолаши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 35 та ўйинда майдонга тушди. Шу билан бирга, у гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Балебанинг бозор қиймати ҳозирча 55 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)