Манчестерликлар Африка чемпионини олиб келади

“Манчестер Юнайтед” таркибини кучайтириш мақсадида Сенегал терма жамоаси ва “Эвертон” клуби қанот ҳужумчиси Илимaн Ндиайени ёзги трансферлар рўйхатига киритди.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 25 ёшли вингерни сотиб олиш учун манчестерликлар жуда катта сумма тўлашига тўғри келиши мумкин. Шу билан бирга, ҳозирча “Эвертон” сенегаллик футболчига нарх белгиламаган, чунки уни сотилмайди, деб таъкидлашмоқда.

Ндиайе январь ойида Сенегал терма жамоаси сафида Африка Миллатлар кубоги мусобақасида бош соврин соҳиби бўлди.

Жорий мавсумда “Эвертон” вингери барча мусобақаларда 19 та ўйинда иштирок этди ва тўртта гол ҳамда иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, ҳужумкор ўйинчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!