Манчестерликлар бир клубнинг икки юлдузини олиб кетади
Англия Премьер-лигасининг икки бадавлат клуби – “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл Юнайтед” скаутлари Франция чемпионати юқори дивизиони 27-туридан ўрин олган “Лион” ва “Монако” (1:2) учрашувида иштирок этди.
Ушбу ўйинда англиялик мутахассислар “Монако” икки вакили – 22 ёшли ярим ҳимоячи Ламин Камара ва 24 ёшли ҳужумкор футболчи Магнес Аклиушни диққат билан кузатди.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, биринчи навбатда “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” айнан Камара учун жиддий рақобат олиб бориши кутилмоқда. Шунингдек, Англия чемпионатидаги яна бир нечта клублар ҳам сенегаллик футболчининг ривожланишини кузатиб боряпти.
Жорий мавсумда Камара барча мусобақаларда 25 та ўйинда қатнашиб, тўртта голли узатма амалга оширди. Аклиуш эса 36 та ўйинда майдонга тушиб, етти гол ва саккиз ассист қайд этган.
Фикрлар