Манчестерликлар биттада икки ҳимоячини олмоқчи
“Манчестер Юнайтед” айни пайтда чап қанот ҳимояси позициясини кучайтиришга интилаяпти. Ҳозир бу позицияда Люк Шоу ўйнамоқда.
Манчестерликлар бу нуқтага “Ньюкасл Юнайтед” ҳимоячиси Льюис Холл ва “Фулхэм” футболчиси Энтони Робинсонни олиб келишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “қарғалар” икки йил аввал “Челси”дан 28 миллион фунт стерлинг (32,5 миллион евро) эвазига сотиб олинган футболчи учун катта маблағ талаб қилади. Робинсон эса ёзги трансфер бозорида талаб юқори бўлиши кутилмоқда, аммо 28 ёшли ҳимоячининг янги мураббий келганидан кейин “Фулхэм”ни тарк этиши ёки этмаслиги ҳозирча номаълум.
Ўтган мавсумда Холл барча мусобақаларда 47 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Робинсон эса 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Фикрлар