Манчестерликлар чап қанотни янги ўйинчига топширади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Ньюкасл”нинг чап қанот ҳимоячиси Льюис Холлни сотиб олиш бўйича иш бошлади.

Бу ёзда “Ньюкасл” таркиби жиддий кучсизланди, қатор етакчи футболчилар сотиб юборилди. Шу вазият фонида ҳатто бош мураббий Эдди Хау ҳам “Сент Жеймс Парк”ни тарк этишга қарор қилди.

Sky Sports хабарига кўра, “Юнайтед” ушбу вазиятдан фойдаланишни истаб, Холлни қандай шартлар асосида трансфер қилиш мумкинлигини ўрганмоқда.

Бироқ Холл арзонга тушмайди. Унинг клуб билан шартномаси яна уч йил амал қилади ва “Ньюкасл” 21 ёшли инглиз ҳимоячисини сотиш ниятида эмас.

Бу ёзда “Манчестер Юнайтед” Тирелл Маласия билан хайрлашди. Натижада Люк Шоу жамоадаги ягона соф чап қанот ҳимоячиси бўлиб қолди. Шу боис клуб янги мавсум олдидан ушбу позицияни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!