Манчестерликлар ҳужумчисига 9 та клуб даъвогар
Рубен Аморим қўл остида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўла олмаётган нидерландиялик ҳужумчи Жошуа Зиркзее “Манчестер Юнайтед”ни тезроқ тарк этишни истамоқда.
Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, манчестерликлар 24 ёшли форвардни 30-35 миллион евро эвазига тўлиқ қўйиб юбориши мумкин.
Зиркзее “Манчестер Юнайтед”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олмаган бўлса-да, уни Англия, Италия, Германия, Франция, Португалиядан тўққизта клуб ўз сафига чорлаяпти.
Янада аниқ айтадиган бўлсак, ўйинчи учун курашда “Рома”, “Милан”, “Наполи”, “Севилья”, “Вест Хэм”, “Эвертон”, “РБ Лейпциг”, “Монако” ва “Спортинг” ўзаро рақобатлашмоқда.
Зиркзее 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан иложи борича кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда атиги бешта ўйинда қатнашди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.



Комментарии