Манчестерликлар икки зўр ҳужумчини нишонга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсумни Англия Премьер-лигасининг юқори поғоналаридан бирида якунлаш учун курашаётган “Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнасида чап қанот ҳужум позициясини кучайтириш учун икки футболчини белгилаб олди.

Марказий чизиқдан ташқари, “Юнайтед” келаси ёзда яна бир нечта позицияларни кучайтиришни режалаштирмоқда. Улар қаторида чап қанот ҳам бор.

Sky Sports маълумотига кўра, бу роль учун манчестерликлар “РБ Лейпциг”дан Ян Диоманде ва “Эвертон”дан Илиман Ндиайе номзодларини кўриб чиқмоқда.

19 ёшли Диоманде Европа грандлари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда ва Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” уни жамоани тарк этадиган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўряпти.

26 ёшли Ндиайе трансфери эса, анча қимматга тушиши мумкин. Унинг асосий устунлиги Премьер-лигада ўйнаш тажрибасига эга экани.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” раҳбариятига Морган Рожерс (“Астон Вилла”) варианти ҳам ёқмоқда. Агар Бирмингем клуби Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, қимматбаҳо ҳужумчи сотувга қўйилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!