Манчестерликлар иккита супертрансферга қўл урмоқда
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида «Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ва «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, манчестерликлар Осимхенни ҳужум чизиғи учун идеал номзод, деб ҳисобламоқда. Бироқ нигериялик футболчини қўлга киритиш жуда қийин бўлади. «Галатасарой» ўз футболчиси учун 150 миллион евро талаб қилмоқда.
Тчуамени ҳам «Манчестер Юнайтед»да юқори баҳоланмоқда ва марказий ярим ҳимоя учун яхши вариант сифатида кўрилмоқда. Аммо тарқалган маълумотларга кўра, «Реал» франциялик футболчи билан хайрлашишни истамаяпти.
2025/26 йилги мавсум якунига кўра, Майкл Каррик шогирдлари Англия Премьер-лигасида учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар