Манчестерликлар осиёлик футболчини олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини янги ижрочилар билан кучайтириш масаласига ҳам эътибор қаратмоқда.

Манчестерликлар Япония миллий терма жамоаси ва “Лидс Юнайтед” клуби марказий ярим ҳимоячиси Ао Танакага қизиқиш билдирган клублардан бири ҳисобланади.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, “товуслар” 27 ёшли футболчисининг трансфери учун тахминан 17 миллион евро талаб қилиши мумкин. Танака ўзи ҳам келаси ёзда клубини ўзгартиришга тайёр.

Япон ярим ҳимоячиси учун курашда “Манчестер Юнайтед”га “Ньюкасл Юнайтед” ва “Эвертон” клублари рақобат қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Танака барча мусобақаларда 26 та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Япония терма жамоаси сафида Танака 37 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!