Манчестерликлар тўртта зўр ўйинчини нишонга олди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бразилиялик легионер Каземиро ўрнига келаси трансфер ойнаси даврида сотиб олиниши режалаштирилаётган тўрт нафар кучли ярим ҳимоячи номзодини белгилади.
The Sun нашрининг маълум қилишича, бу рўйхатга “Ноттингем Форест”дан Эллиот Андерсон, “Борнмут”дан Алекс Скотт, “Кристал Пэлас”дан Адам Уортон ва “Брайтон”дан Карлос Балеба киритилган.
Балеба жорий трансфер ойнасида ҳам “Манчестер Юнайтед” диққат марказида бўлган, аммо клуб раҳбарияти қишда камерунлик футболчини имзолаш имкониятини истисно қилган.
Клуб скаутлари учун таянч ярим ҳимоячи топиш келаси мавсум олдидан устувор вазифалардан бирига айланди.
Яқинда Каземиро мавсум охирида, шартномаси тугагач, “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши эълон қилинди. Ярим ҳимоячи клубдаги тўртинчи мавсумини ўтказмоқда, ҳозирга қадар 146 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол урган. У жамоа билан 2023 йилда Англия Лига Кубогини ва 2024 йилда Англия Кубогини қўлга киритган.
Фикрлар