Манчестерликлар уч ҳимоячини нишонга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги мавсумдан бошлаб, Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирмоқда.

Манчестерликлар скаутлар чап қанот ҳимоясига уч нафар янги номзод топиб қўйди. Уларнинг рўйхатидан қуйидаги футболчилар жой олди:

  • Люис Холл (“Ньюкасл Юнайтед”)
  • Натаниэль Браун (“Айнтрахт” Франкфурт)
  • Алехандро Бальде (“Барселона”)

Маълумотларга кўра, “Ньюкасл Юнайтед” раҳбарияти Люис Холл учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. “Айнтрахт” эса Натаниэль Браунни 64 миллион еврога баҳолаган. Бу футболчига қитъанинг бошқа лигаларидан ҳам чорловлар кўп. “Барселона” ҳимоячиси Алехандро Бальденинг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!