Манчестерликлар янги ҳимоячи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Боруссия Дортмунд»нинг қанот ҳимоячиси Даниэль Свенссон яқин вақтларда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.

Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, швед футболчисининг номзоди «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер рўйхатига киритилган. «Манчестер Юнайтед» айни пайтда чап қанот ҳимоясида рақобатни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Трансфер бозорида Даниэль Свенссон 22 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсум Германия чемпионатида Свенссон тўртта ўйинда майдонга тушиб, бир марта сариқ карточка олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!