Манчестерликлар ёзда камида тўртта трансферни амалга оширади
Англия Премьер-лигасида вазиятини ўнглаб олган “Манчестер Юнайтед” клуби келаси ёзда трансфер бозорида фаол иш олиб боришни мақсад қилди.
The Sun нашри маълумотига кўра, манчестерликлар тўрт нафар футболчини таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда. Аввало, клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни истайди. Чунки улар жамоани тарк этиши ойдинлашиб бораётган Каземирога муносиб ўринбосар топиши керак.
Хабар қилинишича, “Юнайтед” марказий ярим ҳимоя позицияси учун бир неча номзодни кўриб чиқмоқда. Рўйхатга “Ньюкасл”дан Сандро Тонали, “Кристал Пэлас”дан Адам Уортон, “Ноттингем Форест”дан Эллиот Андерсон, “Брайтон”дан Карлос Балеба ва “Борнмут”дан Алекс Скотт киритилган.
Бундан ташқари, клуб Ҳарри Магуайр билан ҳам хайрлашишга тайёр ва унинг ўрнига чапақай марказий ҳимоячи сотиб олиш ҳақида ҳам ўйлапти.
Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” дарвозабон позициясини ҳам кучайтириши керак, чунки туркиялик голкипер Алтай Байиндир катта эҳтимол билан жамоани тарк этади.
Фикрлар