Манчестерликларга “Челси” ўйинчиси керак

  • 14 Jul 08:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш ҳаракатига тушиб қолди. Клуб мутасаддилари деярли ҳар бир позицияга янги ўйинчи қидиряпти.

Tecno

Манчестерга келиши мумкин бўлган футболчилар орасида “Челси” ҳимоячиси Бен Чилуэлл ҳам бор.

Daily Mail нашрининг ёзишича, манчестерликлар 27 ёшли химоячини жамоанинг тажрибали ўйинчиси Люк Шоуга рақобатчи сифатида олиб келмоқчи. Чунки кейинги пайтда Люк Шоу кўп жароҳат олаётгани боис, айрим муҳим вазиятларда жамоага ёрдам бера олмаяпти.

Чилуэлл якунланган мавсумда барча турнирларда 21 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйди.

Беннинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Transfermarkt портали Чилуэллни 28 миллион еврога баҳоламоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!