Манчестерликларнинг қиммат ўйинчиси мураббий туфайли кетиб қолмоқчи
“Манчестер Юнайтед”нинг ҳужумкор футболчиси Антони фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Бразилиялик легионерга Эрик тен Хаг унга бошланғич таркибдан жой бермаётгани ёқмаяпти. The Sun Football нашрининг ёзишича, Антони ҳозирги ҳолатдан норози ва ижарага бўлса-да, тезроқ бошқа клубга кўчиб ўтишни истаяпти.
Манчестерликлар бу футболчини 2022 йили “Аякс”дан 95 миллион еврога харид қилган эди. Бироқ бу трансфер ўзини оқламади.
24 ёшли ўйинчининг нархи бир неча баравар арзонлаб, айни пайтда 25 миллион еврони ташкил қилмоқда. Антонининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар