Манчини: Флоренци Италия термасини тарк этади, чунки...
Ads

 

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Францияга қарши (1:3) кечган ўртоқлик ўйинидан кейин миллий терма ва “Рома” ярим ҳимояичиси Алессандро Флоренци терма жамоа ихтиёрини тарк этиши ҳақида маълум қилди.

Италиялик 27 ёшли футболчи яқин кунларда фарзандли бўлиши муносабати билан шундай қарорга келинди.

“Алессандро машғулотлар лагерини тарк этади, чунки унинг иккинчи қизи дунёга келиш арафасида. Айнан шу туфайли Флоренцинини уйига қўйиб юборишга қарор қилдик”, – деб Манчини сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.