Манчини: "Италия 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлади"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини 6 январь куни вафот этган Жанлука Виаллининг сўзларини эслади.

"Жианлука менга Италия 2026 йилда жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши кераклигини айтди, шу пайтгача у биз билан бирга эди. У барчамизга жуда яқин инсон бўлиб қолади, тез орада унга ажойиб ғалабани бағишлаймиз деган умиддамиз.

Виалли жамоа учун муҳим эди, у ўйинчиларни тайёрлашни биларди", - дея "скуадрв адзурра" бошқарувчисининг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Алфредо Педулла.

Жанлука Виалли 2019 йилдан бери Италия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келарди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!