Манчини: Италия терма жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этиши мумкин

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини миллий терма жамоанинг келаси ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.

"Менга ҳимоявий ўйин услуби ёқади. Бу услубда биз тўртта жаҳон чемпионатида зафар қучганмиз. Аммо энди Италия терма жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этиши мумкин. Қарши ҳужумга асосланган ҳимоявий футбол ортда қолди.

Мухлисларимизнинг терма жамоага бўлган иштиёқлари қайта тикланишга эришдик. Энди эса Европа чемпионатида уларни янада кўпроқ хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Манчини.