Манчини Хитой клубини бошқаришни истамади
Ads

Италиялик мутахассис Роберто Манчини Хитой клубларидан тушган таклифни рад қилди.

Эслатиб ўтамиз, Манчини август ойида “Интер” бош мураббийлигидан озод қилинган эди ва шу вақтгача ишсиз юрибди.

Сalciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, “Шанхай Шенхуа” жамоаси Манчини бош мураббийлик лавозимига таклиф қилган, бироқ Роберто фаолиятини Европада давом эттирмоқчилигини маълум қилиб, хитойликларга рад жавобини берган.

Манчинига олдинроқ Англия терма жамоаси, “Валенсия” ва “Марсель” клубларидан таклиф тушганлиги маълум қилинган эди. Аммо испан ва француз жамоалари янги мураббий тайинлаб бўлишди. Англия терма жамоасини эса яқин кунлар ичида Гарет Саутгейт қабул қилиб олади.