Мане "Бавария"га маслаҳат берди
Мане "Бавария"ни Канселуни сотиб олишга ундамоқда.
"Бавария" ҳужумчиси Садио Мане жамоасига ҳимоячи Жоау Канселу ҳақида маслаҳат берди. Хабарингиз бор, португалиялик ҳимоячи қишда "Манчестер Сити"дан ижара асосида Мюнхен клубига кўчиб ўтганди.
"Қандай футболчи! Бугун "Аугсбург"га қарши биз Жоау дунёнинг энг яхшиларидан бири эканлигини яна бир бор кўрдик. У ҳақиқатан ҳам яхши футболчи ва у биз учун ўйнаганидан жуда хурсандмиз. Келгуси мавсумда Канселани биз билан кўришни истардим. Бизга бундай футболчилар кераклиги аниқ", - деди сенгаллик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" "Аугсбург"ни 5:3 мағлуб этган мазкур ўйинда Жоау гол ва голли узатма муаллифи бўлди.
Фикрлар