
Мане "Ливерпул"нинг ЕЧЛдаги тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди
"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане кеча "Порту"га (1:4) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.
Бу эса 27 ёшли сенегаллик футболчи учун мерсисайдликлар сафида Чемпионлар лигасида киритган 14-гол бўлди. Эътиборлиси, у шу тариқа кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида “Ливерпуль” сафида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида афсонавий Ян Рашга тенглашиб олди.
Бу борада “Ливерпуль” тарихидаги энг яхши тўпурар Стивен Жеррард ҳисобланади. Унинг ҳисобида 21та гол мавжуд.
Маълумот учун, Мане жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар