Манe "Ман Сити" ва ПСЖ курашаётган ҳимоячини "Ливерпуль"га ўтишга кўндирмоқчи

"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалининг келажаги ҳамон сўроқ остида турибди.

Le Parisien хабарига кўра, ҳимоячи "Манчестер Сити"га ўтишни хоҳлаяпти ва шартнома шартлари бўйича келишиб олишга ҳам улгурган.

"Наполи" сенегаллик футболчини ижарага қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг трансфер нархини 70-80 млн еврога баҳоламоқда.

Кулибaлининг хизматларига "Ливерпуль" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Садио Мане уни "мерсисайдликлар" сафига ўтишга кўндирмоқчи.

Аввалроқ, ПСЖ клуби ҳимоячи учун курашда "Ман Сити"ни ортда қолдириб, 82 млн евро тўлашга тайёр эканлигини билдирганди. Бунгача эса, "шаҳарликлар" 75 млн евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилаётгани ва футболчига йилига 10 млн евро маош беришга тайёр эканлиги маълум қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!