Мане: "Рақобатлашиш ҳақида ҳатто тасаввур ҳам қилиб кўрмайман"

"Бавария" футболчиси Садио Мане кеча Африканинг энг яхши футболчиси, деб топилди. У бу соврин йўлида собиқ жамоадоши Муҳаммад Салоҳни ортда қолдирди. Мукофотни қўлга киритган Садио мисрлик Салоҳ ҳақида ҳам гапириб ўтди.

"Баъзида одамлар мен ва Муҳаммад ўртасида рақобат борлигини таъкидлайди. Аммо очиғи, мен ким биландир рақобатлашиш ҳақида ҳатто тасаввур ҳам қилиб кўрмайман. 

Бизнинг ўзаро муносабатларимиз ажойиб. Ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез гаплашиб турамиз. 

Менимча, медиа оламидаги шахслар кўпроқ интрига яратиш мақсадида шундай нотўғри хабарларни ўйлаб топади. Ўйлайманки, кўпчилик менинг нафақат Салоҳ билан, балки бирга ўйнаган барча шерикларим билан яхши алоқада эканимизни билади", - деди сенегаллик ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!