"MANGU 02" турнирининг ўтказилиш санаси ва жойи эълон қилинди!
Таниқли мураббий Жасур Алижонов асос солган MANGU MMA лигасининг иккинчи турнири қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.
Лиганинг Instagram саҳифасида хабар берилишича, "MANGU 02" турнири 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида бўлиб ўтади. Мазкур оқшом карди ҳам тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "MANGU 01" турнири 7 февраль куни "Ҳумо арена"да ўтказилган эди.
Фикрлар