Манжукич "эркакча" иш қилди
"Милан" ҳужумчиси Марио Манжукич чиройли ишга қўл урди. Football Italia нашрининг маълум қилишича, икки ойдан буён жароҳати сабаб майдонга туша олмаётган 34 ёшли футболчи март ойидаги маошини олишни рад этган.
Хорватиялик ҳужумчининг қарори билан тежалган маблағ ҳайрия мақсадларига йўналтирилади.
Манжукич "Милан" сафига жорий йилнинг январь ойида эркин агент сифатила келиб қўшилган ва мавсум охиригача шартнома имзолаган эди. У ўтган вақт ичида 5 та ўйинда майдонга тушди.
Манжукич фаолияти давомида “Бавария”, “Атлетико”, “Ювентус” каби жамоаларда ўйнаган. У “Милан”га ўтишдан олдин Қатарнинг “Ал-Духайл” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Фикрлар