Манжукич "Локомотив"га ўтишга яқин
Хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукич фаолиятини "Локомотив" жамоасида давом эттиришга яқин.
34 ёшли футболчи "темирйўлчилар" билан 2 йиллик шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда "Championat.com" сайти. Аввалроқ, томонлар 2,7 млн евро маошга келишиб олганлиги тўғрисида хабар қилинган эди.
Манжукич 2020 йил 5 июлидан бери эркин агент ҳисобланади. Унгача ҳужумчи "Ал-Дуҳайл" клубида тўп тепаётган эди.
Фикрлар