Марадонанинг мероси учун 16 киши даъвогарлик қилмоқда

Афсонавий футболчи Диего Марадонанинг бойликлари учун жиддий кураш бошланди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мерос учун марҳумнинг 5 нафар қонуний ва 7 нафар никоҳсиз фарзандлари ҳамда 4 та синглиси, жами 16 нафар қариндоши даъвогарлик қилмоқда.

Марадонанинг жами бойлиги 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Унга нақд пул, турли мамлакатлардаги мулк ва ҳашаматли автоуловлар киради.

“ЖЧ-1986” ғолиби ўлимидан олдин ҳеч қандай васият қолдирмаган ва шу сабабли унинг мероси суд орқали бўлиб берилади.

Марадона жорий йилнинг 25 ноябрь куни юрак тўхташи оқибатида 60 ёшида вафот этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!