Марат Бикмаев 10 млн сўмга жаримага тортилди ва иккита ўйинга четлатилди
Ads

Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам – Владислав Цейтлин ушбу футболчини майдондан четлатди.

Владислав Цейтлин ёзма билдирги орқали ушбу вазиятга изоҳ бераркан, Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди ва Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Е” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ва футболчига нисбатан 10 000 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.