Мареска айбни ҳакамларга тўнкади
Ходанднинг голи бекор қилинди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска «Фулхэм»га қарши учрашувда ҳакам қароридан норози бўлди. Премьер-лига доирасидаги ушбу ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб 0:1 бўлиб турган пайтда Эрлинг Холанд урган гол бекор қилинди.
Ҳакам дарвозабонга нисбатан қоида бузилди, деб қарор чиқарди ва киритилган тўпни инобатга олмади.
- Менимча, вазият жуда аниқ эди. Лекин ҳакамлар уни бошқача баҳолашди, – деди Мареска учрашувдан сўнг BBC Sport учун берган интервьюсида.
Иккинчи бўлимда «Манчестер Сити» ҳисобни тенглаштиришга эришди, аммо шунгача. «Шаҳарликлар» яна бир гол ура олмади ва беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Бу натижадан сўнг «Манчестер Сити» турнир жадвалида пешқадам «Арсенал»дан беш очкога ортда қолмоқда. Шу билан бирга, лондонликлар бир ўйинни кам ўтказган.
Изоҳлар (0)