Мареска бошқа клублардан “Сити”га чақирадиган уч футболи номи аниқ бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” бош мураббийлигига тайинланишга яқин турган италиялик мураббий Энцо Мареска ёзда “шаҳарликлар” трансферларини амалга оширишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, клуб биринчи навбатда ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячи олишни режалаштирмоқда.

“Манчестер Сити”нинг асосий мақсади “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон ҳамда “Челси” етакчиси Энцо Фернандесни олишдан иборат. Шунингдек, “шаҳарликлар” ўнг қанот ҳимоясига “Ньюкасл” вакили Валентино Ливраментони мўлжаллаяпти.

Бу номзодларнинг барчаси Энцо Мареска талабларига жавоб беради.

Мареска “Сити”га бегона эмас. У 2022-2023 йилги мавсумда Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида ишлаган. Италиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Челси” бўлиб, у клубни 2024 йил ёзидан 2026 йил январигача “аристократлар”га устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!