Мареска “Челси”дан нега 14 миллион фунт компенсация олмагани сабаби ошкор бўлди

CHERY AUTO

2026 йилнинг биринчи истеъфоси “Челси”да рўй берди ва клуб раҳбарияти ё январь куни италиялик бош мураббий Энцо Мареска билан ҳамкорлик тўхтатилганини расман эълон қилди.

Tecno

Амалдаги шартнома бир томонлама бекор қилингани боис “Челси” ишдан бўлатилган Энцо Марескага 14 миллион фунт стерлинг (16,1 млн евро) миқдорида компенсация тўланиши керак эди. Италиялик мутахассис билан шартнома 2029 йил ярмигача тузилган ва уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд бўлган.

The Sun хабарига кўра, 45 ёшли мураббий клуб раҳбарияти унинг обрўсига путур етказганидан қаттиқ ғазабланган ва шартномани бекор қилиш шартларини муҳокама қилишни истамаган.

Шунингдек, Мареска футболчилар соғлиғини хавф остига қўйиб, шифокорлар тақиқлаганига қарамай, уларни ўйнашга мажбур қилади, деган гумонлардан ҳам жуда норози бўлган.

Бундан ташқари, италиялик мураббийнинг жамоанинг асосий таркиби ва алмашинувлар масаласида ҳам раҳбарият билан келишмовчиликлари бўлган.

Мареска “Челси” бош мураббийи лавозимида 2024 йил ёзидан буён ишлаб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!