
Мареска: "Ўн киши бўлиб ҳам кучлироқ кўриниш ва ғалаба қозониш яхши"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска "Бенфика" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди:
— Футболчилар жуда яхши ишлашди. Биринчи таймда тўп билан муомала ва ҳужумлар яратишда иккинчи бўлимга нисбатан анча яхши ўйнадик. Иккинчи таймда ўйин даражаси тушиб кетди.
— Охирги 2–3 ўйинда 2–3 та гол ўтказиб юборгандик, бу тарзда бўлмаслиги керак. Яхшироқ ҳимояланишимиз лозим. Шунинг учун қуруқ ўйин ўтказганимиз қувонарли.
— Ўн киши бўлиб ҳам кучлироқ кўриниш ва ғалаба қозониш яхши. Менимча, Жоау Педро эпизодида иккинчи сариқ учун фол йўқ эди, лекин вазият хавфли кўринди.
— Бу биз учун шу мавсумда бошланган саргузашт бўлиб, биз тобора такомиллашиб бормоқдамиз, — деди "аристократлар" мутахассиси "TNT Sports"га.
Фикрлар