
Мареска ярим финал учрашувидан аввал нималар деди?
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финали олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Лондонликлар бугун Бразилиянинг "Флуминенсе" клубига қарши майдонга тушади.
"Флуминенсе"нинг тажрибаси билан солиштирганда бизнинг ёш таркибимиз бир вақтнинг ўзида ҳам афзаллик, ҳам камчилик бўлиши мумкин. Ҳаммаси ҳолатга боғлиқ. Биз эҳтимол, КЎЖЧдаги энг ёш ёки иккинчи энг ёш жамоамиз" — дея таъриф бериб ўтди аристократлар мутахассиси.
Унинг сўзларига кўра, ярим финалда жамоани жиддий синов кутиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ғолиб жамоа финалда "Реал" – ПСЖ жуфтлиги ғолиби билан 13 июль куни тўқнаш келади.
Фикрлар