Маресканинг “Челси”дан ҳайдалиши асл сабаблари ошкор бўлди

CHERY AUTO

The Sporting News спорт портали журналистлари Энцо Мареска ва Лондоннинг “Челси” клуби ўртасидаги узоқ муддатга мўлжалланган ҳамкорлик аслида нега тез тугатилганини аниқлади.

Tecno

Маълумки, “аристократлар” янги йилнинг биринчи куниёқ бош мураббий Энцо Мареска билан ҳамкорлик расман тугатилганини эълон қилди. Италиялик мутахассис жамоани 2024 йил ёзидан бошқариб келган ва фаолияти давомида УЕФА Конференциялар лигаси ҳамда ФИФАнинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютган ва шу орқали бу мавсум учун Европа Чемпионлар лигасига олиб чиққан эди.

Бу совринларга қарамай, клуб раҳбарияти жорий кампанияда бош мураббийни алмаштириш зарур, деган хулосага келди. Асосий омил сифатида жамоанинг беқарор натижалари кўрсатилди. Чемпионлар лигасида “Барселона” устидан қозонилган йирик ғалаба (3:0) ва “Арсенал” билан дурангдан (1:1) сўнг, “Челси” барча мусобақалар доирасида ўтказилган тўққизта ўйиндан фақат иккитасида зафар қучди холос.

Премьер-лигада лондонликлар “Лидс” ва “Астон Вилла”дан мағлуб бўлди, “Борнмут” билан баҳсда икки очко бой берилди.

Бош мураббий ишдан бўшатилиш пайтида “Челси” АПЛ жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турган эди, аммо клуб раҳбарияти натижалар динамикаси қўйилган мақсадларга мос келмаяпти, деб ҳисоблади. Расмий баёнотда мураббий алмашуви жамоага тўртта турнирда кураш олиб бораётган бир пайтда, жумладан Чемпионлар лигасига чиқиш вазифасини инобатга олган ҳолда, “ишларни ўз вақтида тўғри йўлга қайтариш”га ёрдам бериши кераклиги қайд этилди.

Қўшимча омил сифатида Мареска билан клуб раҳбарияти ўртасидаги келишмовчиликлар ҳам тилга олинди. Британия ОАВ маълумотларига кўра, италиялик мураббий клуб ичидаги қўллаб-қувватлаш даражасидан очиқчасига норозилик билдирган, шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бошқариш масалаларида тиббий штабни ҳам ўз ичига олган айрим бўлимлар билан ихтилофларга эга бўлган.

Маресканинг “Челси” билан шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган эди ва ОАВ маълумотларига кўра, томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича келишувга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!